Кредит ставкалари янгиланди: қайси банк арзон?
Ўзбекистонда микрокредит ва автокредит ставкалари янгиланди. Энг арзон ва қиммат банклар таҳлили билан танишинг.

Марказий банк 2026-йил апрел ойи бошланиш ҳафтаси бўйича тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар фоиз ставкалари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,2 фоизни ташкил этган бўлса, автокредитлар бўйича ўртача ставка 22,8 фоиз даражасида қайд этилди.
Янги ҳафтада микрокредит ва автокредит ставкасида ўсиш кузатилди. Ўтган ҳафтада микрокредитлар Марказий банк микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилишни бошланганидан бери кузатилган энг паст даража бўлган эди.
Микрокредитлар

Микрокредитлар сегментида энг паст ставка 21,4 фоиз билан «Aloqabank»да сақланиб қолди. Ундан кейин «Infinbank» 24,3 фоиз ва «Milliy bank» 24,4 фоиз билан нисбатан мақбул таклифлар бермоқда. Шу билан бирга, «Trastbank» ҳам 24,7 фоиз ставка билан шу тоифада қолмоқда.
Ўрта сегментда ставкалар 25–27 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «BRB» 25 фоиз, «OFB» 26,2 фоиз, «Mikrokreditbank» 26,7 фоиз ва «Asakabank» 26,8 фоиз ҳамда «Asia Alliance bank» 26,9 фоиздан кредит ажратмоқда. «Kapitalbank» ва «Agrobank»да ҳам ставкалар 27 фоиз атрофида сақланмоқда.
Юқори сегментда эса фарқ сезиларли. «TBC bank»да 35,4 фоиз, «AVO bank»да 39,9 фоиз, «Anorbank»да 41,4 фоиз ва «Tenge bank»да 42,6 фоизлик ставкалар қайд этилди. Бу сегментда юқори фоизлар сақланиб қолмоқда.
Автокредитлар

Автокредитлар бозорида энг паст ставка 16,1 фоиз билан «Infinbank»да кузатилди. Шунингдек, «Ipoteka bank» 17,3 фоиз, «Davr bank» 18,3 фоиз ва «Apex bank» 18,8 фоиз ставка билан рақобатбардош таклифлар бермоқда.
Ўрта сегментда ставкалар 23–24 фоиз оралиғида шаклланган. Хусусан, «Asia Alliance Bank», «BRB» 23,1 фоиз, «Milliy bank», «Aloqabank» ҳамда «Xalq banki» 23,6 фоиз ва «Ipak yo‘li Bank» 23,9 фоиз ставка билан кредит тақдим этмоқда. «Askabank» ва «Agrobank»да бу кўрсаткич 24,5 фоиз.
Юқори сегментда эса ставкалар 25 фоиздан юқори. «Turonbank» 25,1 фоиз, «Trastbank» 25,7 фоиз, «Universal bank» 27 фоиз ва «Madad Invest Bank» 27,9 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда.





