«Крипто-активлар билан боғлиқ даромаддан солиқ тўламайсиз» — ИЛМА масъул ходими
«Майнинг» фаолияти ўзи нима, крипто-активларни қандай тартибда қонуний йўл билан сотиб олиш мумкин, крипто-активлардан солиқ олинмайдими, крипто-активлар билан фаолиятда қандай хавфлар мавжуд ва бошқа саволларга ИЛМА масъул шахси жавоб беради
Ўзбекистонда крипто-активлар билан боғлиқ турли янгиликларда асосан кимдир жавобгарликка тортилгани, қонун бузгани каби хабарлар такрорланиб туради. Бироқ қандай қилиб ушбу соҳада қонуний фаолият юритиш, потенсиал муаммоларни олдини олиш каби ечимлар эса берилмас эди.
Шу сабабдан биз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлар фаолиятини тартибга солиш бўйича масъул орган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) мутахассиси,
Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Зокиров Асқаржон Мухсимович билан аслида юртимизда крипто-активлар бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида батафсил суҳбат уюштирдик.





