«Крокус» иши бўйича умрбодга қамалган шахс тергов изоляторида ўз жонига қасд қилди

Кеча 22:081 дақиқа

Ҳалок бўлган шахснинг исми расман очиқланмаган. Бироқ «Shot» марҳум 37 ёшли Якубжони Юсуфзода эканини ёзмоқда.

«Крокус» иши бўйича умрбодга қамалган шахс тергов изоляторида ўз жонига қасд қилди

«Крокус Сити Холл»даги террорчилик иши бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахс тергов изоляторида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РБК Россия Федерал жазони ижро этиш хизматига таяниб, хабар берди.

«Воқеа жойида жонлантириш чоралари кўрилди, аммо улар натижа бермади. Ҳозирда текширув ўтказилмоқда, натижалар бугун маълум бўлади», — дейилади идора хабарида.

Ҳалок бўлган шахснинг исми расман очиқланмаган.

Куч ишлатар тузилмаларига яқин бўлган «Shot» Telegram-каналининг хабар беришича, 37 ёшли Якубжони Юсуфзода ўз жонига қасд қилган. Бу воқеа Москвадаги «Матросская тишина» тергов изоляторида содир бўлган. Шифокорлар уни шифохонага етказишган ва ҳаётини сақлаб қолишга уринишган, бироқ бунинг иложи бўлмаган.

«Крокус Сити Холл»даги террорчилик ҳужуми 2024-йил 22-март куни юз берган эди. Террорчилар мажмуага «Пикник» гуруҳининг концерти бошланиши арафасида бостириб киришган. Улар томошабинлар ва ходимларга қарата ўт очиб, сўнгра концерт залини ёқиб юборишган. Фожиа оқибатида 150 киши ҳалок бўлган.

2026-йилнинг март ойида Иккинчи Ғарб округ ҳарбий суди террорчиликнинг тўрт нафар асосий ижрочисини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовларга умрбод жазо тайинланди. Бундан ташқари, тергов ижрочиларга кўмакчи деб топган яна 11 нафар шахс ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар орасида Юсуфзода Якубжони ҳам бор эди.

Теглар

Мавзуга оид