add

Мамданининг янги солиғи Ню Йорк бойларини Лондонга ҳайдамоқда

Бугун 14:252941

Ню Йорк мэри этиб сайланган Зоҳран Мамдани юқори даромадли шахслардан қўшимча солиқ ундириш ташаббуси билан бойларни Европага кўчишга ундамоқда.

Мамданининг янги солиғи Ню Йорк бойларини Лондонга ҳайдамоқда

Мамданининг йиллик даромади 1 млн доллардан ошган оилалар учун 2 фоизли қўшимча солиқ жорий этиш режаси Ню Йоркдаги бой қатламни ҳаяжонга солди. Sotheby’s International Realty маълумотига кўра, Мамдани сайловда олдинга ўта бошлаган пайтдан буён Лондондаги люкс уйларга талаб 28 фоизга ошган. АҚШликлар айниқса Ноттинг Ҳилл ва Саут Кенсингтон туманларига қизиқмоқда.

Мамдани ўзини «ижтимоий адолат тарафдори» деб атаб, қиммат турмуш кечираётган Ню Йорк аҳолиси учун янги солиқ тизимини таклиф қилмоқда. Таклиф қилинган 2 фоизли солиқ тахминан 34 мингта юқори даромадли оилани қамраб олади. Бу шаҳарнинг энг бой қатламида «Мамдани миграцияси» деб аталувчи навбатдаги оммавий кўчиш хавфини юзага келтирмоқда.

Бироқ мутахассислар Европага кўчиш ҳам мукаммал ечим эмаслигини айтмоқда. Буюк Британия ҳам ўзининг «ҳашамат солиғи» ислоҳотини муҳокама қилмоқда. Масалан, 2 млн фунтдан юқори бўлган мулкларга уй-жой сотилишидаги капитал фойда солиғидан озод этишни бекор қилиш ғоялари илгари сурилмоқда.

«Hamptons» компанияси мутасаддиси Жоанна Кокинг сўзларига кўра, «АҚШликлар учун Лондон ҳозирча жозибали, лекин Британиянинг кейинги бюджет баёноти уларнинг қарорини кескин ўзгартириши мумкин».

Теглар

Мавзуга оид

Мамданининг янги солиғи Ню Йорк бойларини Лондонга ҳайдамоқда | Vaqt.uz