add

«Манчестер Сити» 19 декабр куни Ўзбекистон учун муҳим эълон тайёрламоқда

16.12.2025 | 15:1810022 дақиқа

Тахминларга кўра, «Қўқон 1912» клуби «City Football Group» таркибига қўшилиши мумкин.

«Манчестер Сити» 19 декабр куни Ўзбекистон учун муҳим эълон тайёрламоқда

Англиянинг машҳур клуби — «Манчестер Сити» расмий Instagram саҳифасида 19 декабр куни Ўзбекистонга оид муҳим эълон бўлиши ҳақида хабар берди. Постдаги ёзув спорт жамоатчилигини ҳаяжонга солди.

«Ўзбекистон, тайёрмисан? Ишончли ҳамкор йўлга чиқмоқда», — деган ибора ва 19.12 санаси билан берилган тизер ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

MCity Uzbekistan

Мутахассислар #KattaQadamIshonchliZarba ҳэштеги билан берилган ёзувлар ортида «City Football Group»нинг Ўзбекистондаги лойиҳаси турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Айримлари буни Қўқоннинг «Қўқон 1912» жамоаси билан боғлаяпти.

Шу пайтгача «Манчестер Сити» ва City Football Group бу масалада расман изоҳ бермади. Аммо кўпчилик 19 декабрда бу ҳақда расмий баёнот берилишини кутмоқда.

Агар бу хабар тасдиқланса, «Қўқон 1912» — City Football Group’га қўшилган Марказий Осиёдаги илк клубга айланиши мумкин.

Аввалроқ,июн ойида  Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, жумладан айни пайтда Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти бўлиб ишлаётган Отабек Умаров «City Football Group» вакиллари билан учрашув ўтказган эди. Унда мамлакатда футболни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, ёшлар академияларини ташкил этиш, мураббийлар тайёрлаш ҳамда халқаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

Husanov umarov

Учрашув давомида «City Football Group» томонидан Ўзбекистон футбол бозори истиқболли йўналиш сифатида баҳоланиб, ҳамкорлик қилишнинг турли форматлари ўрганилаётгани билдирилган. Шу билан бирга, холдинг ҳозирча муайян клубни сотиб олиш ёки уни таркибига қўшиш бўйича аниқ қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган.

«City Football Group» вакиллари Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси, ёшлар билан ишлаш тизими ва профессионал клублар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этаётганини маълум қилган эди.

Теглар

Аҳмад Муҳаммадов

Аҳмад МуҳаммадовМақолалар сони: 11

Барчаси

Мавзуга оид