add

Манипуляция ҳаракатларини содир этган компания жазоланди

Кеча 14:55711 дақиқа

Рақобат қўмитаси юқори ликвидли цементни тўғридан-тўғри сотиш орқали биржа қоидаларини бузган компанияга таъсир чорасини қўллади.

Манипуляция ҳаракатларини содир этган компания жазоланди

Рақобат қўмитаси манипуляция ҳаракатларини содир этган компанияга таъсир чораларини қўллади.

Маълумотларга кўра, «SURXANCEMENTINVEST» МЧЖ томонидан 2025 йил январь-август ойларида юқори ликвидли цемент маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юборилганлик ҳолатлари аниқланган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасида «Биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш; фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш тақиқланади», деб кўрсатилган.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан «SURXANCEMENTINVEST» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси аҳолини савдо найрангларидан огоҳлантирганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид