add

Маош 4400 доллар: Британия ўзбекистонлик электрикларни ишга таклиф қилмоқда

Кеча 21:156842 Дақиқа

500 та иш ўрнига танлов очилган. Иш берувчи меҳнат визаси харажатлари ва тиббий суғуртани тўлиқ қоплайди.

Маош 4400 доллар: Британия ўзбекистонлик электрикларни ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистонлик юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари монтажчилари Британияда ишлаш имкониятига эга бўлди. Миграция агентлиги ва Британиянинг Skills Provision Ltd компанияси томонидан 500 та иш ўрнига танлов очилгани маълум қилинди. Лойиҳа доирасида иш ҳақи солиқдан кейин ўртача 3400 фунт стерлинг, яъни тахминан 4400 доллар атрофида бўлади.

Мазкур йўналиш бўйича мутахассислардан электротехника соҳасида олий маълумот, камида уч йиллик иш тажрибаси ва B2 даражасида инглиз тили билими талаб қилинади. Шунингдек, 23—45 ёш оралиғида бўлиш, халқаро тил сертификатига эга бўлиш ва юқори кучланишли (110 кВ ва ундан юқори) ҳаво линияларида амалий иш тажрибаси зарур.

Монтажчиларнинг асосий вазифаларига меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш, техник чизмаларни ўқиш, баландликда ишлаш, таянчлар ўрнатиш, проводларни тортиш ва жойида металл элементларни алмаштириш киритилган. Иш вақти мавсумга қараб фарқ қилади: қишда ҳафтасига 39 соат, ёзда эса 60 соат иш белгиланган.

Иш берувчи меҳнат визаси харажатлари ва тиббий суғуртани тўлиқ қоплайди. Шунингдек, ҳар иш куни учун 60 фунт стерлинг миқдорида кунлик нафақа берилади. Овқатланиш ходим ҳисобидан амалга оширилади, аммо Британияга бориш учун авиачиптанинг 50 фоизи иш берувчи томонидан қоплаб берилади. Миграция агентлиги ҳам йўл харажатларининг бир қисмини молиялаштириши қайд этилган.

Танловда қатнашмоқчи бўлганлар учун махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилган. Қўшимча маълумот олиш учун 1282 ёки 71 202−33−55 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид