add

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

11.12.2025 | 16:312 дақиқа

2025 йил 11 декабрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилди.

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк 2025 йил 11 декабрдаго йиғилишида асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор чиқарди. 

Регулятор бу қарор инфляциянинг пастлаб бориши ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатда сақланаётгани билан изоҳланишини маълум қилди. 

Ноябр ойида умумий инфляция йиллик ҳисобда 7,5 фоизга, базавий инфляция эса 6,3 фоизга тушгани қайд этилди.

Марказий банк 2025 йил якунига қадар инфляция прогнозини 7,3 фоизга пасайтирди. 2026 йил учун асосий инфляция кутилмалари 6,5 фоиз атрофида шаклланмоқда. Иқтисодий фаоллик бўйича прогрессив динамика сақланиб, йил якунларига кўра ялпи ички маҳсулот ўсиши 7–7,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, таклиф омиллари бўйича хавф-хатарлар сақланиб қолмоқда. Жумладан, озиқ-овқат таъминотидаги муаммолар, транспорт харажатларининг ўсиши ва тартибга солинадиган нархларнинг индексацияси инфляцион босимни кучайтириши мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, молиявий инклюзивлик кенгаяётгани сабабли чакана кредитлаш жадаллиги ошиб бормоқда. Регулятор бу жараён келгусида инфляцион хавфларни кучайтириши мумкинлигини эслатди.

Марказий банк фикрига кўра, инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши фонида реал фоиз ставкалари юқори даражада сақланмоқда. Бу эса миллий валютадаги жамғармалар ўсишига туртки бермоқда. Шу билан бирга, инфляциянинг пасайиш траекториясини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитлари қатъий даражада сақланиши, иқтисодий вазиятга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги билдирилди.

Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш санаси 2026 йил 28 январга белгиланди.

Маълумот учун, охирги марта асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга оширилган. Шу вақтдан буён асосий ставка ўзгаришсиз қолмоқда.

Теглар

Рухсора Жовлиева

Рухсора ЖовлиеваМақолалар сони: 412

Барчаси

Мавзуга оид