add

Марказий Осиё чакана бозори бу йил 100 млрд доллардан ошади

28.11.2025 | 20:572131 дақиқа

INFOLine таҳлилчиларига кўра, минтақада ички талаб ва савдо инфратузилмаси кенгайиши чакана савдони янги босқичга олиб чиқмоқда.

Марказий Осиё чакана бозори бу йил 100 млрд доллардан ошади

Марказий Осиёдаги чакана савдо бозори 2025 йилда илк бор 100 миллиард долларлик кўрсаткичдан ошиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумот INFOLine тадқиқотида маълум бўлди.

ы


Тадқиқот муаллифлари минтақада истеъмол бозорларининг барқарорлиги ва мамлакатлар ўртасидаги турлича ўсиш динамикасига эътибор қаратган. Унга кўра, истиқболли ўсишга асосий омиллар сифатида аҳоли сони ортиши, ички талаб кенгайиши ва йирик шаҳарларда савдо инфратузилмаси жадал ривожланиши қайд этилган.

Таҳлилга кўра, келгуси йилда Қозоғистон чакана савдо айланмаси 6,5–7,5 фоизга ўсиб, 50,4 миллиард долларга етши кутилаяпти. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 11–13 фоиз атрофида бўлиши ва умумий ҳажм 34,5 миллиард долларга чиқиши прогноз қилинган. Қирғизистонда эса чакана савдо 10–12 фоизга ўсиб, 11,1 миллиард долларга яқинлашиши тахмин қилинмоқда.

INFOLine асосчиси Иван Федяковнинг таъкидлашича, Марказий Осиёдаги чакана бозорда сезиларли ўзгаришлар кетмоқда: йирик савдо тармоқлари шаҳарларда фаол кенгаймоқда. Лекин онлайн савдо ҳали тўлиқ очилмаган имконият сифатида турибди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин йилларда Марказий Осиёда интернет-савдо ҳажми ҳар йили 30-50 фоизга ўсади. Бундай ўсиш брендларга офлайн тармоқни ривожлантиришга катта сармоя киритмасдан қамровни кенгайтириш ва янги талаб сегментларига кириш имконини беради.

Теглар

Мавзуга оид