Марказий Осиё давлатларидаги фуқаролик паспортлари: қайси бири кучлироқ?
22.07.2025 | 13:306 дақиқа
Сўнгги йилларда дунё бўйлаб фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи, визасиз ёки соддалаштирилган тартибда бошқа давлатларга кириш имконияти, яъни паспорт кучи – глобал тенгсизлик ва давлатларнинг геосиёсий мавқеини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бирига айланди.

Henley & Partners томонидан тузиладиган Henley Passport Index (HPI) — фуқаролик паспортлари орқали қайси давлатлар визасиз ёки оддийлаштирилган тартибда саёҳат қилиш имконини беришини кўрсатадиган халқаро рейтинг. Ҳар йили янгиланадиган бу индекс паспорт эгасининг глобал ҳаракатчанлик даражасини ифодалайди: паспорт кучли бўлса – эгасига имкониятлар кенг бўлади.
Фото: Прогрессив ислоҳотлар маркази[/caption]
2025 йил глобал рейтинги: кучли учлик
- Сингапур — 195 давлатга;
- Япония — 193 давлатга;
- Финландия, Франция, Германия, Италия, Испания, Жанубий Корея — ҳар бири 192 давлатга;
- АҚШ эса 186 давлатга визасиз ёки чегара пунктида виза билан кириш мумкин.
Марказий Осиё: 5 йиллик паспорт рейтинги таҳлили (2021–2025)
Сўнгги беш йил ичида минтақа давлатлари паспортларининг глобал позитсияси аста-секин ўзгариб борди. Қуйидаги таҳлил Henley Passort Index асосида 2021–2025 йилларда қайд этилган ўзгаришларга асосланган. [caption id="attachment_10010" align="aligncenter" width="620"]
Фото: Прогрессив ислоҳотлар маркази[/caption]
Ўзбекистон
Минтақада энг катта силжишни амалга оширган давлат. 2021 йилда 92-ўринда бўлган Ўзбекистон 2025 йилга келиб 77-ўринга кўтарилди – бу 15 поғоналик сезиларли ўсишдир. Бу натижа Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати, e-visa тизими ва визасиз режимларни жорий этиши билан изоҳланади. Масалан, Таиланд, Сербия ва БАА билан янги имкониятлар очилди.Қозоғистон
Ҳали ҳам минтақадаги энг кучли паспортга эга. 2021 йилда 75-ўринда бўлган паспорт 2022 йилда 68-ўринга чиқди, бироқ 2025 йилга келиб 67-ўринда турибди. Сўнгги йилларда ўсиш суръати секинлашган бўлса-да, Қозоғистон илгари сурилган позициясини сақлаб қолмоқда.Қирғизистон
Барқарор ўсишга эришган. 2021 йилда 86-ўринда бўлган Қирғизистон 2025 йилга келиб Ўзбекистон билан бир хил — 77-ўринга чиқди. Бу юксалиш давлатнинг халқаро визавий келишувлар борасидаги фаоллигини кўрсатади.Тожикистон
2021 йилдан 2024 йилгача рейтинги 90-ўриндан 81-ўринга кўтарилган бўлса-да, 2025 йилда 84-ўринга тушган. Бу пасайиш сўнгги йилларда янги визасиз режимлар жорий этилмаганидан далолат беради.Туркманистон
Минтақада энг ёпиқ визавий сиёсат юритаётган давлат. 2021 йилда 96-ўринда турган паспорт 2025 йилга келиб 89-ўринга чиқди. Бу 7 поғоналик суст ўсиш бўлиб, 2023 йилдан бери деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Паст кўрсаткич давлатнинг ташқи очиқлиги даражаси яхши эмаслигидан дарак беради.Йиллик рейтинг ўзгаришлари: 2021–2025
- Ўзбекистон – +15 поғона;
- Қирғизистон – +9 поғона;
- Қозоғистон – +8 поғона;
- Туркманистон – +7 поғона;
- Тожикистон – +6 поғона (2025 йилда пасайиш билан).





