add

Марказий Осиёда кимлар энг кўп пул топяпти?

Кеча 14:152 дақиқа

HeadHunter таҳлиллари минтақада қайси соҳалар ва шаҳарлар энг даромадли бўлганини маълум қилди.

Марказий Осиёда кимлар энг кўп пул топяпти?

HeadHunter платформаси экспертлари 2025 йил якунлари бўйича Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон меҳнат бозоридаги медиан (ўртача) иш ҳақи кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилди. Тадқиқотда ҳам умумий бозор, ҳам алоҳида иқтисодий тармоқлар қамраб олинган.

Қайд этилишича, Қозоғистонда 2025 йилда медиан иш ҳақи йиллик ҳисобда 8,6 фоизга ўсиб, 296,9 минг тенгега (тахминан $581,5) етган. Энг юқори даромадли йўналишлар қаторида менежмент, автомобил бизнеси ҳамда маркетинг, реклама ва PR соҳалари етакчилик қилди.

Энг юқори даромадли 5 та йўналиш:

1. Юқори ва ўрта бўғин менежменти — 452,5 минг тенге

2. Автомобил бизнеси — 427,8 минг тенге

3. Маркетинг, реклама ва PR — 386,4 минг тенге

4. Спорт, фитнес ва гўзаллик индустрияси — 373,7 минг тенге

5. Харидлар — 329,6 минг тенге

Қирғизистонда медиан иш ҳақи йил давомида 6 фоизга ошиб, 45,9 минг сомни (тахминан $525,1) ташкил этди. Бу мамлакатда ҳам энг катта даромадлар менежмент соҳасига тўғри келди.

1. Юқори ва ўрта бўғин менежменти — 68,6 минг сом

2. Қишлоқ хўжалиги — 63,2 минг сом

3. Автомобил бизнеси — 61,5 минг сом

4. Хомашё қазиб олиш саноати — 59,1 минг сом

5. Маркетинг, реклама ва PR — 54,1 минг сом

Ўзбекистонда эса 2025 йилда медиан иш ҳақи 5,3 миллион сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 1,8 фоизга пасайган.

1. Автомобил бизнеси — 7 млн сўм

2. Юқори ва ўрта бўғин менежменти — 6,4 млн сўм

3. Харидлар — 6,4 млн сўм

4. Фан ва таълим — 6,4 млн сўм

5. Маркетинг, реклама ва PR — 6,4 млн сўм

Маълум бўлишича, тўлов даражаси бўйича мамлакат пойтахтлари етакчи бўлиб қолмоқда: Остонада медиан иш ҳақи — 327,9 минг тенге (тахминан $642,4), Бишкекда — қарийб 46,2 минг сом ($528,4), Тошкентда — қарийб 5,4 млн сўм ($446,2) ни ташкил этади.

Теглар

Мавзуга оид