add

«Марказий Осиёда “СВО” ўтказишга Россиянинг на ҳарбий, на иқтисодий имкони етади» — Fikr vaqti

Россиялик телебошловчи Владимир Соловёв Россия Украинада бўлгани каби Арманистон ва Марказий Осиё давлатларида ҳам «махсус ҳарбий операция» бошлаши кераклиги ҳақида гапириб, у буни «миллий хавфсизликни таъминлаш масаласи» деб атади.


Кремл пропагандачиларида бутун бир минтақа тинчлиги ҳақида бундай оҳангда гапириш одати қачон пайдо бўлди? Нега Марказий Осиё руслар томонидан геосиёсий тажрибалар майдони сифатида тинимсиз тилга олинмоқда? Соловёв ва у каби бошқа рус пропагандачиларининг баёнотларнинг мазмуни, унинг сабаб ва оқибатлари қандай?

Таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Фарҳод Толипов иштирок этган дастурнинг навбатдаги сонида шу каби саволларга жавоб изладик. Суҳбат давомида шунингдек, Россиянинг Марказий Осиёда эҳтимолий “СВО”га имконияти, бунга минтақа давлатларининг жавоби, қолаверса, нега мамлакатда шу каби чиқишларга қайтариладиган жавоблар фақат эксперт ва блогерлар даражасида бўлиб қолаётгани каби саволлар ҳам таҳлил қилинди.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда Vaqt.uz’нинг YouTube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 26

Барчаси

Мавзуга оид