Logo

Марказий Осиёдаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилаётгани маълум бўлди

Бугун 21:392 дақиқа

Турли мамлакатлардаги нархлар фарқи бензинга солинадиган турли солиқлар ва субсидиялар билан изоҳланган.

Марказий Осиёдаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилаётгани маълум бўлди

2026 йил 6 июл ҳолатига кўра, Марказий Осиёда бензиннинг энг қиммат нархи Ўзбекистонда кузатилиб, бир литр учун 1,340 АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «GlobalPetrolPrices» портали маълумотларида келтирилган.

Жаҳон бўйича бензиннинг ўртача нархи 1,47 долларни ташкил этган бир вақтда, минтақа давлатларида ушбу кўрсаткич сезиларли даражада фарқ қилади. Маълумотларга кўра, Марказий Осиёда энг арзон бензин Туркманистонда сотилмоқда.

Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидаги нархлар

Келтирилган рўйхатга асосан, Марказий Осиё давлатлари орасида нархлар қуйидагича тақсимланган: Ўзбекистонда 1 литр бензин 1,340 доллар, Қирғизистонда 1,016 доллар, Қозоғистонда 0,687 доллар ва Туркманистонда 0,428 долларни ташкил этади.

МДҲнинг бошқа давлатлари ва Россияда ҳам нархлар Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларига нисбатан арзонроқ шаклланган. Хусусан, Россияда бензин нархи 0,943 долларни ташкил қилмоқда. Беларусда ушбу кўрсаткич 0,942 доллар, Озарбойжонда эса 0,676 доллар этиб қайд этилган.

Рейтингга кўра, энг арзон бензин Ливия (0,023 доллар), Эрон (0,029 доллар) ва Венесуэлада (0,035 доллар) қайд этилган. Энг қиммат нарх эса Гонконгда (4,06 доллар) кузатилган. Шунингдек, ёнилғи бозорларини давлат томонидан тартибга солувчи мамлакатларда нархлар ҳар ойда, бошқа давлатларда эса ҳар ҳафтада янгиланиб бориши таъкидланган.

Турли мамлакатлардаги нархлар фарқи бензинга солинадиган турли солиқлар ва субсидиялар билан изоҳланади. Барча давлатлар халқаро бозорлардаги нефтдан бир хил нархда фойдаланиш имкониятига эга бўлса-да, улар томонидан турли миқдордаги солиқлар жорий этилганлиги сабабли якуний бензин нархлари турлича кўриниш олади.

Теглар

Мавзуга оид