Logo

Марказий Осиёдаги илк люкс поезд Ўзбекистонда йўлга қўйилади

Бугун 20:551 дақиқа

Ҳашаматли поезд Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивани боғлайди.

Марказий Осиёдаги илк люкс поезд Ўзбекистонда йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Италия «Samarkand Express» люкс туристик поезди лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа Марказий Осиё тарихидаги биринчи юқори даражадаги сайёҳлик темир йўл маршрути бўлиши кутилмоқда.

Битимни 16 июн куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Arsenale International» бош директори Раффаэле Брески, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Хикматулла Рахметов имзолади.

Таъкидланишича, ҳужжат Ўзбекистоннинг маданий ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани мувофиқлаштириш ва амалга ошириш механизмларини белгилаб беради.

Тарихий шаҳарлар боғланади

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган люкс поезд Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ягона туристик маршрутга бирлаштиради.

Қайд этилишича,, янги поезд хорижий сайёҳларга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган тарихий масканлар билан танишишнинг янги формати таклиф этади.

Теглар

Мавзуга оид