Мартдаги қимматчилик: бозордаги нарх-наво қандай ўзгарди?

Мартда инфляция секинлашди, аммо озиқ-овқат ва коммунал хизматлар қимматлашди, бензин ва пропан эса арзонлашди. Vaqt.uz қимматлаган маҳсулотлар рўйхатини келтиради.

Мартдаги қимматчилик: бозордаги нарх-наво қандай ўзгарди? © SI asosida yaratilgan

Статистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистонда март якуни билан ойлик инфляция 0,6 фоизга секинлашган. Бу декабрдан бери қайд қилинган энг юқори кўрсаткич. Йиллик ҳисобда нархлар ўсиши бир ой аввалги 7,3 фоиздан 7,1 фоизгача секинлашди.

Ўтган йили март ойида йиллик инфляция 10,3 фоизни ташкил қилган эди.

Ой давомида озиқ-овқатлар нархларининг 1,2 фоиз ошиши кузатилган. Бу декабрь ойидан буён энг юқори кўрсаткич. Ноозиқ-овқатлар инфляцияси 0,3 фоиз, хизматлар инфляцияси 0,2 фоизни ташкил этган.

Мартда энг тез қимматлаган маҳсулотлар қайсилар?

Иқтисодчи Отабек Бакиров таҳлилига кўра, март ойида рекорд даражада қимматлаган TOP 10 маҳсулотнинг барчаси озиқ-овқатлардан иборат.

Tovar va xizmatlar

O‘tgan oyga nisbatan o‘zgarish

1

Yangi uzilgan pomidor

11,5

2

Yangi uzilgan bulg‘or qalampiri

10

3

Kartoshka

9,8

4

Qovoq

9,4

5

Olma

7,4

6

Banan

6

7

Yangi uzilgan tarvuz

5,8

8

Shaftoli

5,7

9

Yangi uzilgan qovun

5,7

10

Yangi uzilgan xurmo

5,7


Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида гўшт маҳсулотлари ҳам кескин қимматлади. Бир ой ичида мол гўшти нархи 10 фоизгача, қўй гўшти эса 2,4 фоизгача ошган.
Vaqt.uz бунинг сабабларини ўрганиб, бозордаги реал нархлар ва расмий маълумотларни таҳлил қилди.

Бундан ташқари, тухум 2,1 фоизга (йил давомида 17 фоизга), балиқ 1,7 фоизга (йил давомида 5,3 фоизга), шакар 1,7 фоизга (йил давомида 0,8 фоизга) қимматлашган. Ўсимлик ёғи 0,9 фоизга, ун нархи 0,6 фоизга, сут нархи 0,3 фоизга кўтарилди.

Шунга қарамасдан, айрим маҳсулотлар арзонлашди. Хусусан, гуруч ва гуруч маҳсулотлари бироз пасайган бўлса, парранда гўшти ҳам арзонлади. Сабзавотлар орасида эса энг катта арзонлашиш бодрингда кузатилиб, унинг нархи 20,7 фоизга пасайди. Пиёз ва сабзида ҳам арзонлашиш бўлди.

1

Манба: Mirkonomika

Мева-сабзавотлар ичида энг катта ўсиш помидор (+11,5 фоиз), булғор қалампири (+10 фоиз) ва картошкада (+9,8 фоиз) кузатилди. Қовоқ, олма ва банан нархлари ҳам сезиларли даражада ошди.

Умуман олганда, март ойида нархларнинг ўсишига ҳавонинг совуқ келиши ва ташқи бозорлардаги вазият, хусусан Яқин Шарқдаги кескинликлар таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

2

Манба: Mirkonomika

Иқтисодчи Миркомил Холбоев таҳлилига кўра, йил давомида нархи энг кўп пасайган 20 та товарнинг 17 таси ҳам айнан озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келган. Бу эса озиқ-овқат сегментида айрим йўналишларда сезиларли арзонлашиш бўлганини кўрсатади.

Хусусан, йил давомида энг катта пасайиш қовоқда қайд этилиб, унинг нархи 51,9 фоизга тушган. Шунингдек, гуруч (узун бошоқли — 13,2 фоиз, юмалоқ бошоқли — 12,6 фоиз) ва пиёз (9,2 фоиз) каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам сезиларли арзонлашиш кузатилган.

Коммуналдан транспортгача: хизматлар нархида нима ўзгарди?

Март ойида асосий коммунал хизматларнинг фақат маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун тарифлар ошиши қайд этилди. Шунингдек, апрел ойидан бошлаб Тошкент вилоятида 38,6 фоизга чиқинди хизматлари қимматлади. Vaqt.uz электрга боғланган тизим ва истеъмолчиларнинг муаммоларини таҳлил қилган эди.

Бундан ташқари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш материаллари ҳамда хизматлар 0,5 фоизга, бу соҳада ишловчи мутахассислар хизматлари эса 0,9 фоизга ошди. Уй-жой ижараси нархи ҳам 0,2 фоизга кўтарилди.

Тиббиёт соҳасида дори воситалари нархи ўртача 0,7 фоизга ошди. Диагностика ва лаборатория хизматлари 0,8 фоизга, амбулатор даволаниш хизматлари эса 0,2 фоизга қимматлашди.

Транспорт соҳасида аксинча айрим пасайишлар кузатилди. Бензин нархи ўртача 0,9 фоизга арзонлашган бўлиб, AI-92 — 0,9 фоизга, AI-95 — 1,3 фоизга, AI-98 ва AI-100 эса 0,5 фоизга тушди. Пропан нархи 3,2 фоизга пасайиб, 1 литр учун максимал нарх 8 400 сўмни ташкил этди. Метан нархи ўзгармаган бўлса-да, ўтган йилга нисбатан ҳали ҳам 30,3 фоиз юқори даражада қолмоқда.

Шу билан бирга, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 0,9 фоизга, автотураргоҳ хизматлари 0,7 фоизга ошди. Бундан ташқари, оддий авторақамлар нархи ҳам қарийб 24 фоизга, яъни 4 БҲМга қимматлади. Авторақамлар қайси асосларга кўра қимматлагаи ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Йўловчи ташиш хизматларида эса миллий валютанинг евро ва Швейцария франкига нисбатан мустаҳкамланиши фонида айрим йўналишларда нархлар пасайди. Хусусан, авиақатновлар ўртача 4,1 фоизга, узоқ масофали поезд чипталари 0,5 фоизга арзонлашди. Ички ва халқаро ҳаво транспорти нархи мос равишда 10,9 фоиз ва 5,4 фоизга пасайган. Бироқ халқаро автобус йўлкира ҳақи 1,4 фоизга, такси хизматлари 0,4 фоизга ва юк ташиш хизматлари ҳам 0,4 фоизга ошди.

Таълим соҳасида хусусий болалар боғчалари хизматлари 0,8 фоизга (йил давоми +4,8 фоиз), турли ўқув курслари эса 0,1 фоизга (+5 фоиз) қимматлашди.

Ноозиқ-овқат сегментида нархлар нисбатан барқарор ўсди. Март ойида улар ўртача 0,3 фоизга ошган (ўтган йил март ойида 0,2 фоиз). Йиллик ҳисобда эса ўсиш 5,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилги 7,4 фоиздан паст бўлди.

Йил давомида нархлари юқори ошган маҳсулотлар

Ой давомида озиқ-овқатлар нархларининг 1,2 фоиз ошиши кузатилган. Бу декабр ойидан буён энг юқори кўрсаткич. Ноозиқ-овқатлар инфляцияси 0,3 фоиз, хизматлар инфляцияси 0,2 фоизни ташкил этган.

3

Манба: Mirkonomika

Иқтисодчи Миркомил Холбоев таҳлилига кўра, йиллик нарх ўсишида хизматлар сектори доминантлик қилишда давом этмоқда. Хусусан, сўнгги бир йил ичида нархи энг кўп ошган 20 та товарнинг 12 таси айнан хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

Йиллик ҳисобда энг юқори ўсиш транспорт воситаларини суғурталаш хизматларида кузатилиб, нархлар 281,8 фоизга ошган. Шунингдек, троллейбус йўлкира ҳақи 100 фоизга, лимон нархи эса 91,4 фоизга кўтарилган.

Бундан ташқари, қўй гўшти (18,2 фоиз) ва тухум (17,1 фоиз) каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам энг юқори ўсиш қайд этилган товарлар қаторидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жон бошига даромад ўсиши бўйича собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг секин ўсгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Маҳлиё Ҳамидова

Маҳлиё ҲамидоваМақолалар сони: 99

Барчаси

Мавзуга оид