Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бугун 16:581 дақиқа

2026 йил май ойида Ўзбекистонда байрам ва қўшимча дам олиш кунлари сабаб ўзбекистонликларга бир неча кун узлуксиз дам олиш имконияти яратилади.

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

2026 йил май ойида — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари маълум қилинди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча дам олиш

Президент фармонига кўра, 2026 йилда 9 май шанба кунига тўғри келгани сабабли мазкур дам олиш куни 11 май, душанбага кўчирилган. Шу тариқа, 9–11 май кунлари кетма-кет дам олиш имконияти яратилган. Бунда беш кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 3 кун, олти кунлик ишлайдиганлар эса 2 кун дам олади.

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш

Шунингдек, фармонда барча ходимлар учун 28 май (пайшанба) ва 29 май (жума) қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Олти кунлик иш ҳафтасида фаолият юритувчилар учун эса 30 май, шанба куни ҳам дам олиш куни этиб кўрсатилган.

Қурбон ҳайити тахминан 27 майга тўғри келиши мумкин. Агар ушбу сана тасдиқланса, 27 майдан 31 майгача бўлган даврда кетма-кет 5 кун дам олиш имконияти пайдо бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? | Vaqt.uz