add

МБ: гўшт 25 фоиз қимматлади, шафтоли 28 фоизга арзонлаган

Марказий банк 2025 йил октябрь ойида озиқ-овқат нархларининг йиллик ўзгариши таҳлилини тақдим қилди.

МБ: гўшт 25 фоиз қимматлади, шафтоли 28 фоизга арзонлаган

Унга кўра, истеъмол нархлари индексидаги 170 турдаги маҳсулотлардан 150 таси (яъни 88 фоизи) бўйича йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган. Бу иқтисодиётда умумий нарх барқарорлиги сақланаётганини англатади.

photo_2025-11-11_15-51-09

Энг кўп қимматлашган маҳсулотлар

Йил давомида суяксиз мол гўшти 25,3 фоизга, карам 24,7 фоизга, мол гўшти (суякли) 24,2 фоизга, кунгабоқар ёғи 22,6 фоизга, пиёз 18,9 фоизга, картошка 17,9 фоизга ошган. Бу маҳсулотлар асосан ички бозорда мавсумий омиллар, ишлаб чиқариш харажатлари ва ташқи бозордаги нархлар таъсирида қимматлаган.

Арзонлашган маҳсулотлар

Йиллик ҳисобда нархи пасайган товарлар рўйхатида асосан мевалар ва дон маҳсулотлари бор. Жумладан, шафтоли 28,7 фоиз, тарвуз 21,8 фоиз, булғор қалампири 19,7 фоиз, гуруч 18 фоиз, бодринг 17 фоиз, банан 15,1 фоиз арзонлаган. Бу маҳсулотлардаги арзонлашиш мавсумий ҳосил миқдорининг кўплиги ва импорти нархларининг пасайиши билан изоҳланади.

Теглар

Мавзуга оид

МБ: гўшт 25 фоиз қимматлади, шафтоли 28 фоизга арзонлаган | Vaqt.uz