add

«Мелисса» довули 50 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

01.11.2025 | 19:252631

Кариб денгизи ҳавзасидаги «Мелисса» довули Ямайка ва Кубани вайрон қилди. 185 миля/соат тезликда ҳаракатланган табиий офат оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган.

«Мелисса» довули 50 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

28 октабр куни Ямайкага 185 миля/соат (тахминан 295 км/соат) тезликда ёпирилган «Мелисса» довули орол тарихидаги энг кучлиси сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Assossiated Press хабар берди.

Миллий довуллар маркази (НҲC) маълумотича, «Мелисса» кейинчалик Кубага 3-хавф тоифасида кириб борди ва 31 октябрга келиб шимолий Атлантикада пост-тропик циклонга айланди.

photo_2025-11-01_14-41-00

Ямайкада кучли ёмғирлар ва шамоллар оқибатида катта сув тошқинлари кузатилиб, йўллар, турар-жойлар ва инфратузилмага жиддий зарар етди. Айрим ҳудудлар ташқи дунёдан узилган, электр таъминотида катта узилишлар қайд этилган.

Ҳайитида сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. 1 ноябрь ҳолатига кўра, Кариб ҳавзаси бўйлаб камида 49–50 нафар қурбон ҳақида маълумот берилган.

photo_2025-11-01_14-43-19

AccuWeather ва халқаро таҳлил марказлари маълумотича, довул ортидан келган иқтисодий йўқотишлар 48–52 миллиард доллар орасида баҳоланмоқда.

Йўқотишлар асосан уй-жойлар, транспорт тизимлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига тегишли.

photo_2025-11-01_14-44-25

Метеорологлар таъкидлашича, Кариб денгизи сувларининг одатдан юқори ҳарорати довулнинг тез кучайишига сабаб бўлган.

«Мелисса» Атлантика тарихидаги қуруқликка ёпирилган энг кучли 5-хавф тоифасидаги довуллардан бири сифатида қайд этилди.

Ҳозирда қутқарув ишлари ва гуманитар ёрдам кўлами кенгаймоқда. Электр тармоқларини тиклаш ва жабрланган ҳудудларга озиқ-овқат ҳамда дори-дармон етказиш ишлари давом этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид