add

«Метан заправка» қуришга рухсат йўқ – Жамшид Хўжаев

Кеча 11:051 дақиқа

Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган учрашувда тадбиркор «заправка»лар қурмоқчилигини, бироқ «метан заправка» учун рухсат ололмаётганини айтди. Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев эса ҳозир «метан заправка» учун рухсат йўқлигини маълум қилди.

«Метан заправка» қуришга рухсат йўқ – Жамшид Хўжаев

Жорий йил 6 феврал куни Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Амударё туманида тадбиркор автомобиллар учун электр, газ ва бензин «заправка»лар қуриш учун 40 сотих ер олгани, қурилишга барча жиҳозлар тайёрлигини билдирди. Фақатгина «метан заправка» қуриши учун Энергетика вазирлигидан рухсат олишда муаммо бўлаётганини айтиб, масалани ҳал қилишда ёрдам сўради.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бунга жавобан, масъуллар ишлаб турган «заправка»ларга ҳам газ етказиб бера олмаётганини билдирди.

«Ҳозир метан газ «заправка» қуришга рухсат йўқ. Тўғрисини айтинглар-да, етказиб бермаяпсизлар-ку. Бор «метан заправка»ларга булар газ етказиб бера олмаяпти. Фарҳод Ўразбоевич (Эрмонов) буни тадбиркорларга айтмаганмисизлар», – деб савол қўйди Хўжаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисига.

Фарҳод Эрмоновнинг айтишича, метанга тақиқ масаласида барча тадбиркорлар огоҳлантирилган.

«Ҳокимларнинг ҳам, муовинларининг ҳам хабарлари бор. Тадбиркорларга ҳам бу масала бўйича айтганмиз. Ўтган йилдан бошлаб «метан заправка» қурилишига тақиқ қўйилган. Ҳеч қандай рухсат йўқ», – деди у.

Теглар

Мавзуга оид