«Микрокредитбанк» бошқаруви раиси қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар бўлди
Ориф Бўтаев Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
© Ijtimoiy tarmoqlarОриф Алибоевич Бўтаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан амалга оширилди.
Ушбу лавозимга ўтгунга қадар Ориф Бўтаев «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Ориф Бўтаев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини – «Банк иши», 2012 йилда Банк-молия академиясининг магистратура бўлимини – «Инвестицияларни бошқариш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.





