add

Миробод бозори атрофи замонавий қиёфага келтирилади

28.10.2025 | 19:201901

Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ҳудудида бир ой давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Миробод туман ҳокимлиги лойиҳа суратларини эълон қилди.

Миробод бозори атрофи замонавий қиёфага келтирилади

Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва бозор савдогарлари учун қулай муҳит яратиш мақсадида Миробод деҳқон бозори (Госпиталний) атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланганини маълум қилди.

1

Ҳокимлик маълумотига кўра, лойиҳа доирасида бозор атрофи замонавий қиёфага келтирилиб, пиёдалар ҳаракати учун қулай, хавфсиз ва тоза муҳит яратилади. Бу ишлар бир ой ичида якунланиши режалаштирилган.

2

Туман маъмурияти таъкидлашича, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давомида мавжуд дарахтлар кесилмайди. Аксинча, ҳудудда янги кўчатлар экилиб, яшил майдонлар сони кўпайтирилади. Шу билан бирга, янги ёритиш тизими ва тротуарлар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.

3

Бозор фаолияти ободонлаштириш ишлари давомида ҳам тўхтамайди ва савдо жараёни белгиланган тартибда давом этади.

4

Ҳокимлик аҳолидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ишларни сифатли ва қисқа муддатда амалга оширишга ваъда берди.

5

Теглар

Мавзуга оид

Миробод бозори атрофи замонавий қиёфага келтирилади | Vaqt.uz