Logo

Мирзиёев Марказий Осиё етакчилари билан мулоқотда янги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Марказий Осиё–Корея саммити ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Мирзиёев Марказий Осиё етакчилари билан мулоқотда янги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди © Prezident matbuot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи саммит, икки томонлама учрашувлар ва мамлакатлар ўртасидаги дўстликка урғу берилган тадбирларга бой бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сеулда илк бор «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити ўтказилди. Унда Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг янги режаларини муҳокама қилди.

Ташриф давомида Мирзиёев Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан ҳам учрашди. Суҳбатда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишлар ёдга олинди.

1


Саммит арафасида президент Корея Миллий Ассамблеяси Спикери учун корейс тилига таржима қилинган “Мирзиёев доктринаси” китобига дастхат ёзди.

2


Корея томони давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратди. Сеулдаги Жанубий Кореянинг энг баланд биноси — Lotte World Tower, шунингдек, Сеул телеминорасида Ўзбекистон байроғи тасвирлари намойиш этилди.

3


Бундан ташқари, президент ташрифи шарафига Ўзбекистон байроғи рангларидаги дирижабль парвоз қилди. Қароргоҳ олдидаги фавворада эса Ўзбекистон давлат герби ва байроғи тасвирлари акс эттирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Кореядаги ўзбекистонликлар билан учрашиб, қатор янги ташаббусларни муҳокама қилган эди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари корейс компанияларини бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга таклиф этгани ҳақида хабар қилган эдик.

Шунингдек, ташриф давомида президент ўзини қийнаётган нарса ҳақида айтган эди.

Теглар

Мавзуга оид