
Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларининг комплекс ҳарбий машқларини кузатди
Президент глобал хавфсизликка таҳдидлар кучаяётган даврда миллий армия салоҳиятини мустаҳкамлаш устувор вазифа эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президент ташаббуси билан сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги барча дала ўқув майдонлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда модернизация ишлари олиб борилиб, улар халқаро стандартларга мослаштирилган.
Махсус бўлинмаларни самарали тайёрлаш мақсадида халқаро тажриба ва қўшинларни тайёрлашнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиб ташкил этилган Махсус операциялар кучларининг янги полигони мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлган.

Полигон объектларида шахсий таркибнинг жанговар кўникмаларини такомиллаштириш, тайёргарлик машғулотларини самарали йўлга қўйиш ҳамда маънавий-руҳий барқарорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратилган.
Давлат раҳбари бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил қилишнинг янги усуллари билан танишган. Қуролли Кучлар бўлинмалари билан ўтказилаётган машқларнинг фаол босқичини кузатган.

Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилган.
Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилган.
Бунда кичик командирларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари ва бошқарув маҳорати даражаси, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг тез ўзгариб бораётган жанговар вазият шароитида жанг майдонида замонавий қурол-яроғ ва техникани самарали қўллаш бўйича касбий маҳоратини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолаган.

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби билан бўлган суҳбатда дунёда хавфсизликка таҳдидлар авж олаётган бугунги таҳликали кунларда Қуролли Кучлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этиши кераклигини таъкидлаган.

«Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги барча дала ўқув майдонлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда модернизация ишлари олиб борилиб, улар халқаро стандартларга мослаштирилди. Махсус бўлинмаларни самарали тайёрлаш мақсадида халқаро тажриба ва қўшинларни тайёрлашнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиб ташкил этилган Махсус операциялар кучларининг янги полигони мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Полигон объектларида шахсий таркибнинг жанговар кўникмаларини такомиллаштириш, тайёргарлик машғулотларини самарали йўлга қўйиш ҳамда маънавий-руҳий барқарорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратилган», - дейилади хабарда.
Давлат раҳбари бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил қилишнинг янги усуллари билан танишган. Қуролли Кучлар бўлинмалари билан ўтказилаётган машқларнинг фаол босқичини кузатган.
Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилган.

Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилган.
Бунда кичик командирларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари ва бошқарув маҳорати даражаси, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг тез ўзгариб бораётган жанговар вазият шароитида жанг майдонида замонавий қурол-яроғ ва техникани самарали қўллаш бўйича касбий маҳоратини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.





