add

Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилиб, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади

6 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев телефон орқали суҳбатда Жапаровга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларини кенгайтириш бўйича амалий жиҳатлар муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик суръат билан ривожлангани алоҳида таъкидланди.

Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми изчил ўсмоқда, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алоқалар ҳам фаол давом этмоқда.

Суҳбатда йирик стратегик лойиҳалар — «Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой» темир йўли қурилиши ҳамда Қамбарота ГЕС–1ни барпо этиш бўйича ишлар юритилаётгани қайд этилди. Бу лойиҳалар икки давлат иқтисодий алоқаларини сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Президентлар шунингдек, минтақавий аҳамиятга эга қатор долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон–Қирғизистон ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 17 фоизга ўсганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид