add

Мирзиёев Тошкентни дунёда энг кўп мозаикали шаҳар мақомига олиб чиқмоқчи

Президент 2030 йилгача туризмни ривожлантириш режасини тасдиқлаб, Тошкент модернизми ёдгорликларини UNESCO рўйхатига киритиш ва шаҳарни мозаикалари билан танитиш вазифасини қўйди.

Мирзиёев Тошкентни дунёда энг кўп мозаикали шаҳар мақомига олиб чиқмоқчи

Ўзбекистон президенти 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатда пойтахт Тошкентнинг маданий меросини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга оид бир қатор йўналишлар белгиланди.

Асосий мақсадлардан бири — ўзбек модернизмига мансуб архитектура ёдгорликларини UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун зарур материалларни тайёрлаш. Шунингдек, Тошкентни мозаик паннолар сони бўйича дунёда етакчи шаҳар сифатида халқаро миқёсда тан олишга эришиш режалаштирилган.

Бу вазифаларни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги ҳамда Туризм қўмитасига 2028 йилгача бажариш юклатилди.

Тошкент мозаикалари шаҳарнинг ўзига хос рамзларидан бири ҳисобланади. Ушбу анъана 1966 йилги зилзиладан сўнг пайдо бўлган.

Теглар

Мавзуга оид