add

Мирзиёев ва Эрдўған бир-бирини Рамазон ойи кириб келаётгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Мирзиёев ва Эрдўған бир-бирини Рамазон ойи кириб келаётгани билан табриклади

Бугун, 29 январ куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан бир-бирларини самимий табриклади.

Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Барча даражалардаги юқори суръат ва фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилди. Томонлар яқинда бўлиб ўтган стратегик режалаштириш гуруҳининг «4+4» форматидаги учрашувининг самарали натижаларини олқишлади.

Кўп қиррали шериклик

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони изчил ўсиб бормоқда. Мунтазам равишда қўшма маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ҳимоя ва бошқа устувор йўналишларда лойиҳа ва дастурларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида, кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштирувни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Теглар

Мавзуга оид

Мирзиёев ва Эрдўған бир-бирини Рамазон ойи кириб келаётгани билан табриклади | Vaqt.uz