Мирзиёев ва Тоқаев янги иқтисодий келишувни имзолади

Янги ҳужжат ўнлаб қўшма лойиҳаларга йўл очиши кутилмоқда.

Мирзиёев ва Тоқаев янги иқтисодий келишувни имзолади

Остонага амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳузурида Инвестиция ва савдо соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Йўл харитаси»да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳужжат жорий йил апрел-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон раҳбари Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бешта янги ташаббусни илгари сургани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар