Logo

«MobiUz»ни $351 млнга сотиб оладиган АҚШ консорциуми инфратузилмага $500 млн инвестиция киритади

Бугун 20:102 дақиқа

Лойиҳанинг умумий қиймати 851 млн АҚШ долларини ташкил этади.

«MobiUz»ни $351 млнга сотиб оладиган АҚШ консорциуми инфратузилмага $500 млн инвестиция киритади © gov.uz

Mobiuz мобил операторининг 100 фриз лик улуши бўйича ўтказилган савдоларда ғолиб бўлган, АҚШнинг «McKim and Company» компанияси бошчилигидаги инвесторлар консорциуми компанияни хусусийлаштириш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Мазкур келишув V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда АҚШнинг «McKim and Company» компанияси бошчилигидаги молиявий инвесторлар ва соҳавий технологик ҳамкор «JVR Enterprises LLC» (DBA – «JVR Capital Group») иштирокидаги консорциум ўртасида расмийлаштирилди.

Ушбу ҳужжат «Universal Mobile Systems» МЧЖ (MobiUz) устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнини муваффақиятли амалга оширишга қаратилган.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 500 миллион доллар ажратилади

Ҳамкорлик доирасида «MobiUz» компаниясини хорижий инвесторга 351 млн АҚШ доллари миқдорида сотиш, шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва тармоқни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча 500 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 851 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Ушбу келишув рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, соҳада рақобат муҳитини кучайтириш ва мамлакат телекоммуникация тармоғини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда давлат иштирокини иқтисодиётда қисқартириш, хусусий сектор ролини ошириш ва давлат активларини бозор тамойиллари асосида трансформация қилишга қаратилган ислоҳотларнинг изчил давоми ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур келишув халқаро стратегик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларга бўлган юқори ишончи ва қизиқиши ортиб бораётганини намоён этади.

Теглар

Мавзуга оид