add

Моди ўтирган курсиси туфайли Трамп билан учрашишга журъат эта олмади – Bloomberg

29.10.2025 | 20:107652

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар май ойида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тўрт кунлик можародан сўнг ёмонлашган.

Моди ўтирган курсиси туфайли Трамп билан учрашишга журъат эта олмади – Bloomberg

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шу ҳафта Малайзияда бўлиб ўтган минтақавий раҳбарлар саммитида АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишдан қочиш ва Ҳиндистон-Покистон муносабатларини муҳокама қилмаслик учун иштирок этмаган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Мақолада таъкидланишича, 26-28 октябр кунлари Малайзияда ўтказилган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) саммитида Модининг қатнашмагани кўпчиликни ажаблантирган. У 2014 йилда ҳокимиятга келганидан бери 2022 йилдан ташқари барча учрашувларда иштирок этган, 2020 ва 2021 йилларда эса COVID пандемияси сабабли АСЕАН саммитлари ўтказилмаган.

Манбаларга кўра, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жамоаси унинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан Малайзияда бўлиши мумкин бўлган учрашувидан кутилаётган натижаларга шубҳа билдирган. Нашр суҳбатдошлардан бири ўтган ҳафта икки давлат раҳбари ўртасидаги телефон суҳбати Ню-Деҳли умид қилган даражада бўлмаганини билдирган.

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар жорий йилнинг май ойида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тўрт кунлик можародан сўнг ёмонлашган. Ню-Деҳли Трампнинг ўт очишни тўхтатишда воситачилик қилганини таъкидлашда давом этишидан хавотирда бўлган.

Бундан ташқари, август ойида Оқ уй раҳбари Ҳиндистон экспортига 50 фоизлик бож жорий этди. Бунинг ярми Ҳиндистоннинг Россия нефтини харид қилгани учун «жарима» сифатида белгиланган. Ўшандан бери Вашингтон ва Ню-Деҳли ўртасидаги савдо музокаралари тўхтаб қолган ва ҳозирча келишув тузилишининг аниқ белгилари йўқ.

Моди келгуси ҳафта бошланадиган ҳал қилувчи сайловлар арафасида ўз партияси номидан сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда. Манбаларга кўра, бош вазир таваккал қилишни истамаган, чунки Трамп билан учрашув уни ноқулай вазиятга солиб қўйиши мумкин бўлган.

Теглар

Мавзуга оид

Моди ўтирган курсиси туфайли Трамп билан учрашишга журъат эта олмади – Bloomberg | Vaqt.uz