Москвада янги тақиқ жорий этилди

Чеклов ОАВ ва оддий фуқароларга ҳам тегишли бўлиб, қоидабузарлик учун йирик жарималар белгиланган.

Москвада янги тақиқ жорий этилди

Москва ҳукумати терактлар ва учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) ҳужумлари оқибатлари акс этган матн, фото ва видеоматериалларни эълон қилишни чеклади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур қарор шаҳар Антитеррор комиссияси томонидан «фейк» маълумотлар тарқалишига қарши курашиш мақсадида қабул қилинган. Ушбу чекловлар алоҳида қарор қабул қилингунга қадар амал қилади ҳамда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, тезкор хизматлар ва фуқароларга тааллуқлидир.

«Чекловлар дронлар ва бошқа қуроллар қўлланилган ҳужумлар оқибатларига, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёки мулкка, жумладан, муҳим инфратузилмага шикаст етказишга қаратилган ҳаракатларга тааллуқлидир», — дейилади хабарда.

Янги тартибга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги, Москва мэрияси ёки мэр Сергей Собяниннинг расмий ресурсларида маълумот эълон қилинмагунча, содир бўлган воқеалар ҳақида ахборот тарқатиш тақиқланади. Чекловлар дронлар ва бошқа қуроллар қўлланилган ҳужумлар оқибатларини, шунингдек, муҳим инфратузилма ва фуқаролар соғлиғига зарар етказишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни қамраб олади.

Сўнгги тезкор маълумотларга кўра, Москва томон учиб келаётган учувчисиз учиш аппаратлари сони тўрттага етган ва улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.

Белгиланган тақиқни бузганлик учун фуқароларга 3000 дан 5000 рублгача, мансабдор шахсларга 30 минг дан 50 минг рублгача жарима солинади. Юридик шахслар учун эса жарима миқдори 50 минг дан 200 минг рублгача (тахминан 2700 доллар) этиб белгиланган.

Теглар

Мавзуга оид