add

Муҳим қадам: фақат аёл ҳакамлардан иборат бригада Суперлигада дебют қилмоқда

Бугун 15:35301

Суперлигада илк бор аёл ҳакамлар майдонда — бу ўзбек футбол ҳакамчилигида тенглик ва профессионаллик сари ташланган муҳим қадам бўлди.

Муҳим қадам: фақат аёл ҳакамлардан иборат бригада Суперлигада дебют қилмоқда

Ўзбекистон футбол Суперлигасида илк бор аёл ҳакамлар учрашувларни бошқаришда қатнашди. Бу воқеа мамлакатда ҳакамчилик соҳасида тенгликни таъминлаш ва аёл мутахассислар имкониятларини кенгайтиришда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Тажрибали ҳакам Кристина Середа ОКМК – «Навбаҳор» баҳсида,  ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса «Насаф» – «Машъал» учрашувида АВАР ҳакамлари сифатида фаолият олиб борди.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг хабар беришича, бугун бўлиб ўтадиган Сепурлига 27-тури доирасидаги сўнгги ўйин —Сурхон – Шўртан баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.

Бу — аёл ҳакамларнинг элит тоифадаги футбол баҳсларига жалб этилиши йўлидаги жиддий ва амалий қадамлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда ЎФА ҳакамлик департаменти томонидан бундай ташаббуслар қўллаб-қувватланаётгани таъкидланмоқда.

Мазкур тажриба келгусида халқаро мусобақаларда ҳам аёл ҳакамларимизнинг фаол иштирок этишига замин яратиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

Муҳим қадам: фақат аёл ҳакамлардан иборат бригада Суперлигада дебют қилмоқда | Vaqt.uz