add

Наманганга янги шаҳар ҳокими тайинланди

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аюбхон Камалов Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У пора билан қамоққа олинган Анваржон Отаходжаевнинг ўрнини эгаллади.

Наманганга янги шаҳар ҳокими тайинланди

Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Аюбхон Камалов тайинловга қадар Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган. Унинг молия ва иқтисод соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси маҳаллий бошқарувдаги янги вазифаларни самарали бажаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Хожаханович Отаходжаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоққа олингани маълум қилинган эди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, шаҳар ҳокими пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари билан тил бириктириб, фуқародан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу маблағ эвазига у шаҳар марказидаги 35 сотих майдонда жойлашган эски турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини таъминлашга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосарлари лавозимида ишлаб келган Аюбхон Камалов ва Мелибаев Содир лавозимидан озод этилгани ва Ўзбекистон Марказий банки раисига уч нафар янги ўринбосар тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Наманганга янги шаҳар ҳокими тайинланди | Vaqt.uz