add

«Насаф» мухлиси Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

«Навбаҳор»—«Насаф» ўйинидан қайтаётган «Насаф» футбол клуби мухлислари Самарқанд вилоятида йул-транспорт ҳодисасига учради.

«Насаф» мухлиси Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида «Насаф» футбол клуби мухлислари иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 31 октабр куни соат 08:30 атрофида Ургут тумани «Қоратепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистралнинг 1113-километрида содир бўлган. Kia Sonet автомашинаси ҳайдовчиси Самарқанд—Қарши йўналишида ҳаракатланаётганида чарчоқ сабабли уйқусираб қолган ва бошқарувни йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси йўл четидаги тупроқ уюмига бориб урилган.

Ҳайдовчи ва йўловчилар Ургут тумани марказий шифохонасига етказилган. Йўловчи, «Насаф» клубининг содиқ мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиев, шифохонада оламдан ўтган. Ҳайдовчи ва яна тўрт нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

xaydovchi

«Насаф» футбол клуби марҳум мухлис Маҳмуд Муҳаммадиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Ургут туман ИИБ томонидан ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ барча ҳайдовчиларга чарчоқ аломатлари сезилганда рул бошқарувига ўтирмаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатди.

Теглар

Мавзуга оид

«Насаф» мухлиси Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди | Vaqt.uz