Навоийда 3 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

07.07.2025 | 12:302 дақиқа

Рақобат қўмитаси томонидан Навоий вилоятида 3 млрд сўмга яқин қийматдаги давлат харидлари жараёнида қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Навоийда 3 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан давлат харидлари соҳасида олиб борилган текширувларда катта қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган, айниқса, корпоратив буюртмачилар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига зид ҳаракатлар содир этилган. Текширув «FIRDAVS-N GRAND» МЧЖ мурожаати асосида ташкил этилган бўлиб, унда «ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ» МЧЖ 750 млн сўмлик танлов савдосида бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйгани аниқланган. Савдоларда рақобатни сунъий чекловчи шартлар белгилангани ва таклифларни баҳолашда холислик таъминланмаган. Шунингдек, «QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI» МЧЖда ўтказилган 2 млрд сўмлик учта танловда ҳам қонунбузилиш ҳолатлари кузатилган. Айниқса, харид жараёнида рақобатни чекловчи талаблар ва иштирокчилар ўртасида афилланганлик мавжуд бўлганю

Теглар

Мавзуга оид