Нефт нархи кескин кўтарилди ва яна пасайди. Нималар бўляпти?

10.03.2026 | 19:233 дақиқа

Доналд Трамп Эрон билан уруш фонида нефт нархи ошишидан хавотирга тушганларни «аҳмоқлар» деб атади.

Нефт нархи кескин кўтарилди ва яна пасайди. Нималар бўляпти?

9 март, душанба куни Эрон атрофидаги уруш кескинлашиши фонида нефт нархлари мисли кўрилмаган даражада кўтарилди. «Brent» фючерслари бир баррел учун 119,50 долларгача, Американинг WTI нефти эса 119,48 долларгача кўтарилди. Кейин нархлар яна юз доллардан пастга тушиб, тарихдаги энг ҳайратланарли пасайишни намойиш этди.

«Катта еттилик» (G7) мамлакатлари ўз стратегик нефт захираларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар бозордаги хавотирларни бироз юмшатди. Режага кўра, бозорга 400 миллион баррел нефт чиқарилиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, ушбу давлатларнинг жами захиралари тахминан 1,2 миллиард баррелни ташкил этади. Бу миқдор тўсиб қўйилган Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган тахминан олтмиш кунлик нефт ташиш ҳажмига тенг. Демак, бозорга чиқарилиши кутилаётган 400 миллион баррел — йигирма кунлик эҳтиёжни қоплаши мумкин.

Хўш, бу вақт ичида вазиятни ўнглаб, бозорга ижобий сигнал бериш имкони борми? Тўлиқ ноаниқлик ҳукм сураётган даврда ҳеч ким стратегик нефт захираларисиз қолишни истамайди.

rasm 1

Кеча жаҳон бозорида нефт котировкаларининг рекорд даражадаги, тарихда кузатилмаган кескин сакраши кузатилди.

Доналд Трамп Эрон томонидан ядровий таҳдидни бартараф этиш эвазига нефт нархининг кўтарилишини номақбул деб ҳисобловчиларни «аҳмоқлар» деб атаб, ҳаммани ўзига хос тарзда тинчлантиришга ҳаракат қилди. АҚШ президенти юқори нархлар вақтинчалик ҳолат эканига ишонтирмоқда.

Эрон бомбардимон қилина бошлаган дастлабки уч кун ичида Штатларда бир галлон бензиннинг ўртача нархи 2,94 доллардан 3,19 долларгача кўтарилди — бу жуда қисқа вақт ичида қарийб 8,5 фоизлик ўсиш демакдир. Яна икки кундан кейин нарх 3,32 долларни ташкил этди. 9 март ҳолатига кўра, нарх 3,48 долларгача кўтарилиб, бир ой ичида 58 центга ошди. Солиқлар юқори бўлган ҳудудларда (Калифорния, Вашингтон) бир галлон учун нарх 4,50–5,20 долларга яқинлашди.

rasm 2

Америка маъмурияти учун яна бир нохуш хабар бор. Доналд Трампнинг Федерал захира тизими раҳбарияти билан зиддиятга боргани маълум. Айнан ўша раҳбарият инфляция ўсишидан хавотирланиб, асосий фоиз ставкасини пасайтиришдан бош тортмоқда.

«Politico» нашрининг хабарига кўра, Оқ уй аппарати раҳбари, таъсир доираси кенг бўлган Сюзан Уайлз ёқилғи нархини тушириш бўйича бирор ижобий ечим топа оладиган ҳар бир кишига тинимсиз қўнғироқ қилмоқда. Зеро, бу вазият яқинлашиб келаётган оралиқ сайловларда республикачилар учун ҳалокатли натижага олиб келиши мумкин: америкалик сайловчиларни анъанавий тарзда биринчи навбатда ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги нархлар қизиқтиради. Ҳозирда барча товарлар нархларида кескин ўзгариш кузатилмоқда. Ёнилғи нархининг ошиши муқаррар равишда инфляциянинг ўсишига сабаб бўлади.

Шу ўринда Америка маъмурияти учун яна бир нохуш хабар бор. Доналд Трампнинг Федерал захира тизими раҳбарияти билан зиддияти ҳаммага маълум. Мазкур тизим раҳбарияти айнан инфляция ошишидан хавфсираб, асосий фоиз ставкасини пасайтиришдан бош тортмоқда. Энди эса ставкани пасайтириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу эса ўз навбатида бизнес фаоллигини жонлантириш учун рағбатларнинг йўқлигини англатади. Трампнинг «Америка ҳозир тадбиркорлик учун айни муддао» деган муболағали гаплари шунчаки пуч гапларга айланади

Бироқ Қўшма Штатлар ва шахсан унинг президенти муаммолари — Форс кўрфазидаги ва унинг атрофидаги янги уруш келтириб чиқарган глобал инқирознинг муҳим бўлса-да, фақатгина бир қисмидир. Яқин Шарқ минтақасидан нефт етказиб беришга қаттиқ боғланиб қолган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ваҳимали кайфият ҳукм сурмоқда.

Бугунги кунда Эронни «жиловлаш» амалиёти жаҳон бозорлари учун қандай оқибатлар келтириб чиқаришини аниқ тахмин қилишнинг имкони йўқ. Зеро, бу жараён ҳали якунидан жуда йироқ ва воқеалар ривожи қайси йўналишда давом этиши мутлақ мавҳумлигича қолмоқда.

Теглар

Мавзуга оид