Нетаняҳу: Исроил ва ҲАМАС келишувга яқин
09.07.2025 | 19:452 дақиқа
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ҳукумати Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва ҳудудда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга яқинлашмоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу маълум қилди.

«Менимча, биз битимга тобора яқинлашиб бормоқдамиз ва уни тузиш учун яхши имкониятлар мавжуд», - деган у Fox Business телеканалига берган интервюсида тегишли саволга жавобан.
6 июль куни ҲАМАС ва Исроил Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида Доҳада Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва ҳудудда гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокаралар жараёнини қайта бошлади.
Reuters ахборот агентлиги маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз ва хавфсиз киришини таъминлашдан бош тортиши музокаралардаги асосий муаммоли масала ҳисобланмоқда.





