Нетаняҳудан баёнот: «Эроннинг янги раҳбари қўғирчоқ ва қўрқоқ»

Бугун 08:351 дақиқа

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбари Мўжтабо Хоманаийни кескин ҳақорат қилиб, Эрон халқини тез орада қўзғолон кўтаришга чақирди.

Нетаняҳудан баёнот: «Эроннинг янги раҳбари қўғирчоқ ва қўрқоқ»

Исроил телевидениесининг «9-канали» хабарига кўра, Нетаняҳу Эроннинг собиқ раҳбари йўқ қилинганини, янги раҳбар эса Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) қўғирчоғи эканини ва халққа кўриниш беришга қўрқаётганини таъкидлади.

Исроил бош вазири Эрон халқига кўчага чиқиш фурсати яқинлашганини айтди:

«Биз сиз билан биргамиз, сизни қўллаб-қувватлаймиз, лекин ҳаммаси фақат ўз қўлингизда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, урушдан кўзланган асосий мақсад — Эроннинг ядровий ва ракета дастурларига ҳалокатли зарба бериш ҳамда халқ режимни ағдариши учун шароит яратишдир.

Трамп билан муносабатлар ҳақида

Нетаняҳу Доналд Трамп билан алоқаларини юқори баҳолади: «Бизнинг Трамп билан муносабатларимиз ўтмишдаги ҳар қандай АҚШ президенти билан бўлган муносабатлардан юз баробар кучлироқ». У бу иттифоқ Исроилнинг минтақавий мақсадларига эришишда асосий омил эканини таъкидлади.

«Ҳизбуллоҳ» ва хавфсизлик

Бош вазир Исроил шимолидаги вазият мураккаблигини тан олди, бироқ «Ҳизбуллоҳ» Исроил қудратидан қўрқаётганини ва қилган тажовузи учун юқори нарх тўлашини билдирди. Нетаняҳу Исроил фуқароларини ҳарбий қўмондонлик кўрсатмаларига амал қилаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Теглар

Мавзуга оид