add

Ниҳоят қор: янги ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Кеча 17:556962 дақиқа

15 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

Ниҳоят қор: янги ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Ўзгидромет 15 декабр, душанба куни учун республика бўйлаб об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Унга кўра, ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиб, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, айрим пайтларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат тунда +1...+3 даража илиқ, кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати тунда -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Ниҳоят қор: янги ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади | Vaqt.uz