Нотўғри ўрин, нотўғри балл — Ўзбекистоннинг коррупция индексидаги ҳақиқий ўрни маълум

08.07.2025 | 20:302 дақиқа

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва баъзи оммавий ахборот воситаларида Transparency International’нинг 2024 йил учун коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 28 балл билан 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Нотўғри ўрин, нотўғри балл — Ўзбекистоннинг коррупция индексидаги ҳақиқий ўрни маълум
Аммо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу маълумотни рад этди ва расмий ҳолатни очиқлади. Унга кўра, 2024 йил 11 февралда эълон қилинган рейтинг натижаларида мамлакат 32 балл билан 121-ўринда қайд этилган. Бу ўтган йилги кўрсаткич билан бир хил, лекин сўнгги етти йилда 37 поғона юқорилашни англатади. «Индексда алоҳида таъкидланишича, мамлакатимиз Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгарган 5 та давлат (Грузия, Молдова, Украина, Косово) қаторига кирган. Мисол учун, Ўзбекистоннинг кўрсаткичи сўнгги беш йил давомида 7 баллга, сўнгги ўн йил ичида эса 13 баллга ошган, бу эса ижобий ўзгаришлар динамикасидан далолат беради», дейилади хабарда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Transparency International тавсиялари асосида Ўзбекистоннинг позицияларини яхшилашга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид