add

Ню-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистонга келди

Маҳаллий тадбиркорлар мэрга ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига йирик ҳажмда етказиб бериш, экспортни диверсификация қилиш бўйича таклифлар берди.

Ню-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистонга келди© Фото: t.me/uzchamber

АҚШнинг Ню-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун Эрик Адамс Палата раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, етакчи тадбиркорлар ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари билдан учрашган.

Учрашувда Умид Сафаров томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларни АҚШ капитал бозорларига тайёрлаш мақсадида Ню-Йорк фонд биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш, Ўзбекистонда АҚШнинг етакчи университетлари билан бизнес мактаби ва акселерация дастурлари яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини очиш таклиф этилган.

Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Ню-Йорк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилишда кўмак сўраган.

Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биохимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ню-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс Ўзбекистонга келди | Vaqt.uz