ОАВ: АҚШ БААга Эрон оролларидан бирини эгаллашни таклиф қилган

«The Telegraph» хабарига кўра, Трамп маъмурияти вакиллари БАА қўшинлари орқали Эрон оролларидан бирини назоратга олиш ғоясини муҳокама қилган.

ОАВ: АҚШ БААга Эрон оролларидан бирини эгаллашни таклиф қилган © Getty images

Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Араб Амирликларига Эронга тегишли ороллардан бирини эгаллаш таклифини берган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, «The Telegraph»  хабар берди. 


Нашр маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти вакиллари БААни Эронга қарши урушда фаолроқ иштирок этишга ва Форс кўрфазидаги Теҳронга қарашли ороллардан бирини назоратга олишга чақирмоқда. Америка президенти хавфсизлик хизматида ишлаган собиқ юқори лавозимли манбанинг айтишича, гап Лаван ороли ҳақида кетмоқда. Хабарларга кўра, апрел бошида ушбу орол БАА томонидан амалга оширилган махфий ҳарбий зарбаларга учраган. Бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

«Бориб эгалланг! Бу АҚШ эмас, БАА қўшинлари бўлади», – деган манба нашрга.

Ҳозирча АҚШ ва Эрон расмийлари бу маълумотларга изоҳ бермаган.

Ракета ва дрон ҳужумлари

Аввалроқ БАА Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эроннинг баллистик ва қанотли ракеталари ҳамда дронларини тутаётганини маълум қилган эди. Бироқ Эрон БАА ҳудудига ракета ва дронлар билан ҳужум қилгани ҳақидаги айбловларни рад этган.

Ундан олдин Бирлашган Араб Амирликлари Эрон томонидан амалга оширилгани тахмин қилинаётган танкерга ҳужум ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, БААнинг Фужайра амирлигида нефт саноати ҳудудида ёнғин чиққан. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ёнғинга дрон зарбаси сабаб бўлган.

Теглар

Мавзуга оид