add

«Очиқ осмон Ўзбекистон авиацияси ривожини тезлаштиради» — Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси раҳбари

Кеча 12:541331 дақиқа

Ўзбекистон авиациясида инфратузилмани янгилаш билан бирга очиқ осмон ва визани енгиллаштириш соҳани кескин ривожлантириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

«Очиқ осмон Ўзбекистон авиацияси ривожини тезлаштиради» — Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси раҳбари

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) бош директори Уилли Уолш Женевадаги суҳбатда Ўзбекистоннинг авиация инфратузилмасига йўналтирилаётган йирик инвестицияларини ижобий баҳолаб, мамлакат янги аэропорт қурилиши ва авиапаркнинг кенгайиши орқали жадал ўсишга тайёр эканини билдирди.

Унинг айтишича, бу жараёнларда асосий вазифа — бозорда қулайлик яратиш, рақобатни кучайтириш ва саёҳатни соддалаштириш орқали талабни оширишдир.

Уолшнинг таъкидлашича, Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатлар тезкор инвестициядан қўрқмаслиги лозим, чунки бу ўзгаришлар истеъмолчилар учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам катта фойдалар келтиради. У Ирландия тажрибасини мисол қилиб, рақобат кучайиши парвозларни арзонлаштириши, юк ташиш ҳажмини ошириши ва бозор фаоллигини кенгайтиришини қайд этди.

IATA раҳбарига кўра, инфратузилма янгиланиши биргина аэропорт билан чекланмаслиги керак.

Туризмни рағбатлантириш учун меҳмонхоналар, қуруқлик транспорти, қулай хизматлар ва рақобатбардош авиаташувчилар зарур. Шу боис у Ўзбекистонга очиқ осмон муносабатларини кенгайтиришни тавсия қилди.

Унинг фикрича, виза сиёсатини енгиллаштириш ва визасиз саёҳатлар сонини ошириш бозор ўсишини сезиларли тезлаштиради. Бу, айниқса, туристик оқимни кучайтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Якуний фикр сифатида Уолш Украина атрофидаги ҳаво ҳудуди ёпилиши минтақавий стратегияларга таъсир қилаётганини қайд этди. Бироқ умумий манзарада у Марказий Осиё авиация бозоридаги жараёнларни ижобий ривожланиш сифатида баҳолади.

Теглар

Мавзуга оид