Logo

Octobank жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитларни ишга туширди

22.07.2026 | 14:552 дақиқа

Octobank жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитлаш дастурларини ишга туширди. Банк учта маҳсулотни тақдим этди: «Ипотека» — уй-жой сотиб олиш учун, «Автокредит 1.0» — янги автомобиллар учун ва «Автокредит 2.0» — ишлатилган автомобиллар учун.

Octobank жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитларни ишга туширди

«Биз мижозларнинг асосий молиявий эҳтиёжларини қондирган ҳолда, улар учун Octobank имкониятларини изчил кенгайтирмоқдамиз. Ипотека ва автокредитларнинг жорий этилиши — чакана маҳсулотлар тармоғини ривожлантиришдаги муҳим босқич бўлиб, у мижозларга шахсий уй-жой ёки автомобиль харид қилиш каби мақсадларига эришишда ёрдам беради», — дея таъкидлади Octobank матбуот хизмати.

ИПОТЕКА

Octobank ипотекаси билан янги қурилган уйлардаги квартиралар, иккиламчи бозордаги уй-жойлар ва қурилиш учун ер участкаларини сотиб олиш мумкин.

Асосий шартлар:
• Кредит муддати — 10 йилгача;
• Бошланғич тўлов — 20%дан;
• Фоиз ставкаси — йиллик 22% (20–49%);
• Фоиз ставкаси — йиллик 20% (50%дан бошлаб).

Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва корпоратив мижозлар ходимлари учун 2026 йил 31 декабргача йиллик 18%дан бошланувчи акция ставкаси амал қилади.

Ипотека кредити учун онлайн ариза қолдириш.

АВТОКРЕДИТЛАШ

«Автокредит 1.0» — янги автомобиллар учун.
«Автокредит 2.0» — ишлатилган автомобиллар учун.

Иккала дастур учун:
• Фоиз ставкаси — йиллик 24%, иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун — йиллик 21%;
• Кредит миқдори — чекланмаган;
• Кредит муддати — 60 ойгача;
• Имтиёзли давр — 1 ой;
• Қайтариш — аннуитет ёки дифференциал тўловлар орқали.

Бошланғич тўлов:
«Автокредит 1.0» 25%дан (75%гача молиялаштириш);
«Автокредит 2.0» 40%дан (60%гача молиялаштириш).

Янги автомобиллар учун автокредит олиш бўйича онлайн ариза қолдириш.

Юрган (фойдаланилган) автомобиллар учун автокредит олиш бўйича онлайн ариза қолдириш.

Маслаҳат учун:
Тел: (71) 202-33-33

Теглар

Мавзуга оид