add

Octobankʼда бизнес учун банк хизматлари — энди халқаро пул ўтказмалари янада фойдалироқ

Бугун 10:00882 Дақиқа

Octobankʼда халқаро пул ўтказмалари янада арзонлашди, валюта конвертацияси эса — фойдалироқ бўлди. Банк корпоратив мижозлар учун хорижий валютадаги асосий операциялар бўйича тарифларни пасайтирмоқда.

Octobankʼда бизнес учун банк хизматлари — энди халқаро пул ўтказмалари янада фойдалироқ

Бу чоралар бизнесга хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларда тежаш имконини беради.

«Бизнес учун ҳар бир операцияда тезлик, ишончлилик ва тежамкорлик муҳим. Octobankʼда биз халқаро пул ўтказмалари ва валюта операцияларини бизнес учун максимал даражада фойдали қилмоқдамиз. Тарифларни пасайтириш — бу биз учун хорижда экспорт, импорт ва ҳамкорликни ривожлантирувчи компанияларни қўллаб-қувватлашнинг бир усули», — дея таъкидлади Octobank матбуот хизмати.

Тарифлардаги асосий ўзгаришлар:

  • Чет элга хорижий валютада амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун комиссия энди валюта турига қараб сумманинг 0,1–0,15 фоизи миқдорида белгиланади. Бу тарифлар қисман харажатли (SHA) ҳамда бенефициар учун харажатсиз (OUR) ўтказмалар учун қўлланади.

  • «OUR» ва «SHA» опциялари бўйича банк-корреспондент харажатларини қоплаш комиссияси —БҲМнинг 2 баробари миқдорида (ҚҚС билан);

  • SWIFT/TELEX-хабарлари — атиги БҲМнинг 0,25 қисми, бу аввалги тарифдан 4 баравар арзон.

Бу бизнес учун нимага муҳим:

  • конвертация ва халқаро тўловлардаги тежамкорлик битимларнинг рентабеллигини оширади;

  • қулай валюта курслари ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни енгиллаштиради;

  • тарифларнинг пасайтирилиши комиссияларни йўқотмасдан операцияларни тезроқ ва арзонроқ амалга ошириш имконини беради.

Пасайтирилган тарифлар 2025 йил 15 ноябрдан кучга кирди. Тарифларнинг янги таҳрири билан батафсил Octobank сайтида танишишингиз мумкин.

E-mail: info@octobank.uz

Facebook

Instagram

Телеграм

Ҳисоб рақамини очиш учун қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилинг:

+998 (94) 660 00 37

+998 (94) 660 00 68

+998 (94) 744 00 48

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид

Octobankʼда бизнес учун банк хизматлари — энди халқаро пул ўтказмалари янада фойдалироқ | Vaqt.uz