add

Офицер кадрлар тайёрлаш учун сарфланган маблағларни ундириш такомиллаштирилади

Олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари офицер лавозимларида 5 йил давомида хизмат ўтамаганда ўқитиш маблағлари ундириб олиниши белгиланди.

Офицер кадрлар тайёрлаш учун сарфланган маблағларни ундириш такомиллаштирилади

3 ноябр куни ПҚ–327-сонли Президент қарори билан «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.

Қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни битиргандан сўнг офицер лавозимларида 5 календар йил давомида хизматни ўтамаганда, улардан ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундириб олиниши белгиланди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг 5 календар йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташи, хизматни ўтамаганда ўқитиш учун сарфланган маблағларни Давлат бюджетига қайтариши лозимлиги белгиланган.

Шунингдек, бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари нафақат ҳарбий хизматчи бўлиб, балки ходим сифатида ҳам хизматни ўташ учун бошқа вазирлик ва идораларга юборилаётгани сабабли ушбу битирувчиларнинг ходим сифатида 5 календар йил давомида хизматни ўташга мажбурлигини қонунчиликда белгилаш зарурати юзага келган.

Теглар

Мавзуга оид

Офицер кадрлар тайёрлаш учун сарфланган маблағларни ундириш такомиллаштирилади | Vaqt.uz