add

Олимлар тамаки чекиш сочларга зиёнли эканлигини аниқлашди

20.11.2025 | 23:252321 Дақиқа

Никотин инсон ДНКисини бузишини ва ҳатто битта сигарета ҳам соч тўкилишига олиб келиши аниқланди. Эркакларда ҳам, аёлларда ҳам.

Олимлар тамаки чекиш сочларга зиёнли эканлигини аниқлашди

Сигарета нафақат ўпка ва юракни заҳарлар экан, балки сочларнинг ҳам тўкилишига ва оқ сочларнинг пайдо бўлишига хизмат қилар экан. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда: ҳатто кам миқдордаги никотин ҳам андрогенетик алопецияни — яъни ирсий соч тўкилиши жараёнини фаоллаштиради.

Олимлар таъкидлашича, тамаки тутунидаги моддалар қон айланишини секинлаштиради. Бу эса соғлом соч ўсиши учун ҳал қилувчи омил. Шу билан бирга, никотин ва бошқа зарарли моддалар ДНК ва соч фолликулласини зарарлайди — натижада янги сочлар чиқиши кескин камаяди.

Айниқса, гормонал ўзгаришлар хавфли ҳисобланади. Сигарета стеройд гормонлар, жумладан андрогенлар даражасини оширади. Улардан бири — дигидротестостерон соч фолликулларини кичрайтиради ва сочнинг ҳаёт даврини қисқартиради. Бу эса эрта калликни қўзғатади.

Тадқиқотларга кўра, сигарета чекадиганларнинг 50 фоизи 30 ёшга етар-етмас оқ сочлар кўпайишига дуч келишган. Қизиғи шундаки, ҳатто кунига фақат бир дона сигарета чекканлар ҳам хавф гуруҳига кирган. Яъни, «камроқ чексам безарар», деган қараш умуман иш бермайди.

Муаммо фақат эркакларга тегишли эмас. Аёлларда ҳам сигарета эстроген гормони даражасини тушириб юбориб, соч тўкилишига сабаб бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Олимлар тамаки чекиш сочларга зиёнли эканлигини аниқлашди | Vaqt.uz