Олий суд тақиқланган интернет манбалари рўйхатини эълон қилди
Ўзбекистон Олий суди экстремизм ва терроризмга оид тақиқланган интернет манбалари рўйхатини янгилаб, фуқароларни хавфли контентдан огоҳ бўлишга чақирди.
© Illyustrativ suratЎзбекистон Республикаси Олий суди 2026 йил 6 апрель ҳолатига кўра интернет тармоғида тақиқланган манбалар ва контентлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхат диний экстремизм, террорчилик ва ақидапарастлик ғоялари билан боғлиқ материалларни қамраб олади.
Маълум қилинишича, мазкур контентларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш қонунан тақиқланган. Бу каби манбалар жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид сифатида баҳоланади.
«Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг», — дейилади Олий суд хабарида.
Батафсил рўйхат билан шуерда танишишсингиз мумкин.





