Олий судда ўзгариш: тўққиз нафар судя лавозимидан кетди
Бугун 19:101 дақиқа
Сенат мажлисида Олий суд таркиби янгиланди.
© manba: BitNovostiОлий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Сенат қарорига мувофиқ, Каҳрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига сайланди.
Шу билан бирга, бир қатор судьялар бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди. Улар орасида И. Болтахўжаева, Б. Исраилов, Г. Парпиева, Ж. Расулов, Н. Расулов ва Н. Раҳмонов бор.
Бундан ташқари, Ш. Болиев, Б. Тангабаев ҳамда Н. Хаджиматов ўз аризасига мувофиқ Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.





