add

Оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш қоидаларига бўйсунмаган банклар жазоланди

Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш қоидаларига бўйсунмаган банкларни жазолади.

Оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш қоидаларига бўйсунмаган банклар жазоланди

Марказий банк 10 та банк, битта тўлов ташкилоти ва битта тўлов операторига нисбатан расмий огоҳлантириш берди. Қолаверса 10 та банк, 1 та тўлов ташкилоти ва 1 та тўлов оператига нисбатан таъсир чоралари ҳамда санкциялар қўллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг декабр ойидаги йиғилишлар (жами 6-марта) давомида 45 та масала кўриб чиқилган ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.

Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 30 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (5 та), янги очилаётган микромолия ва кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (4 та), «тартибга солиш қумдони» асосида фаолият юритиш (1та), банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторлик малака сертификатини бериш (4 та) шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (12 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 15 та масала, хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари, кредит ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлашга қаратилган масалалар кўриб чиқилган.

Пруденсиал норматив талабларига риоя этилмагани, фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмагани ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 10 та банк, 1 та тўлов ташкилоти ва 1 та тўлов оператига нисбатан таъсир чоралари ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш берилган.

Шунингдек, Марказий банк талаблари, ўтказилган инспекция текширувлари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя этмагани учун 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Теглар

Мавзуга оид

Оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш қоидаларига бўйсунмаган банклар жазоланди | Vaqt.uz