
Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун 12:141 дақиқа
Амалдаги ҳоким Шерзод Қудратов ўз аризасига кўра, туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Йиғилишда иштрок этган Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Оқдарё тумани ҳокими лавозимига Темур Асомидинович Маҳмудов номзодини таклиф қилди. Депутатлар томонидан мазкур таклиф маъқулланди ва қарор қабул қилинди.
Амалдаги туман ҳокими Шерзод Қудратов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Маълум қилинишича, Темур Маҳмудов тайинловга қадар 2023 йилдан буён Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келган.





